Жума куни 30 ёшли йигит жумага келиб, онасини сотишини айтиб ҳайқира бошлади. Одамлар йигитдан нега бундай қилмоқчилигини сўрашганда, йигитнинг айтган жавоби ҳаммани ҳайратга солди.
Жума куни одатдагидек жумага бордим. Жума тугагач, бир йигит: «Онамни сотаман, оладиган борми?» дея бақира бошлади. Атрофдаги ҳамма «Бу жинни бўлганми?» дея сўка бошлади. Бир ёши улуғ инсон «Нега бундай қиляпсан?» деб йигитдан сўраганда, йигитнинг кўзида ёш билан айтган жавоби ҳаммани ҳайратлантирди.
Йигит гап бошлади: “Бугун жумадан кейин тазия бор. Бу инсон менинг иккинчи онам. Мен оддий таксичиман. Кундузи таксида ишлайман, кечаси боғчада қоровулчилик қиламан.
Кундузи уйга келиб, онам билан овқатланаман, кейин яна ишга чиқаман. Онам эса туни билан мен учун дуо қилади. Тонгда уйга қайтсам, у мени кутиб олади, кейин ўз ўрнига ётиб ухлайди. Ҳар кунимиз шу тартибда ўтарди.
Бир кун одатдагидек онамнинг дуосини олиб, ишга кетдим. Таксига буюртма келди — бой хонадон. Эшик олдида 4–5 та иномарка турарди.
Шундай катта уйдан бир муштипар она чиқиб келди. Устида юпун либос. Машинага ўтираркан, кўз ёшларини тўхтата олмасди. Сўрадим:
— Она, нега йиғлаяпсиз?
Она жавоб берди: “Ўғлим, мени учта ўғлим бор. Ҳаммасини ёлғиз бошим билан ўқитдим. Ҳаммаси олий маълумотли, ўз уй-жойлари бор. Бу кенжа ўғлимнинг уйи. Акалариники бундан ҳам зўр. Лекин ўғилларимнинг бирорта машинасига ҳам чиқмадим. Чиқаришмади, таклиф қилишмади.
Ахир ўғилларингизда машиналар борку! Нега чиқаришмайди?
Она қаттиқ йиғлаб юборди:
— Мен фарзандларим камлик кўрмасин деб ишдан-ишга юравердим. Аммо, уларга тарбия беришга вақт ажратмадим. Энди ўша уйларда менга жой йўқ. Шу хонадонда, ўғлимнинг қоровулхонасида яшайман. Бу кундалик меҳнатим — мактабда тозаловчи бўлиб ишлайман. Ўзимни ўзим боқаман.
Йиғлаб юбордим.
— Она, юринг мен билан. Менинг онам борлар ҳамроҳ бўласиз. Менда энди икки она бўлади, дедим.
Она эса жимгина жавоб берди:
— Йўқ, болам. Менга ўғил эмас, менга мени сотиб оладиган инсон керак…
— Қандай қилиб сотиб оламан? — дедим.
— Бир донагина шойи рўмол билан, — дедилар.
Ўзим тозаловчилик қиламан. Маошим кам. Ойлик олсам, невараларимга нарсалар оламан. Шу шойи рўмолни болаларим оберишини жуда-жуда хоҳлайман. Лекин бу менга бу дунёда насиб қилмайдими дейман.
Биз онахонни онам билан бирга тозалаб, кийиндирдик. Бир дона эмас, бир нечта янги рўмол олиб бердим. Қўлларини очиб, юракдан дуо қилдилар:
— «Болам, камлик кўрмагин…»
Тун кирди. У киши янги рўмолларини чиройли қилиб ўраб, эски рўмолларини бағирларига босган ҳолда омонатини топширдилар…
Бугун мен шу онахоннинг жасадини ўғилларига сотмоқчиман. Сўнгги манзилга ўзлари кузатсинлар!”
Бу сўзлардан сўнг, одамлар орасидаги секингина шивир-шивир тўхтади. Лекин бу оломон ичида ўғиллар йўқ эди. Воқеани эшитиб, гап ким ҳақида эканини билган қўшнилар онанинг фарзандларига телефон қилдилар. Жума тугагунча уч ака-ука етиб келишди ва тобутга қараб ўзларини ташлашди. Улар йиғлар, «Она!» деб бақирар эдилар…
Афсус, энди кеч…
Сабоҳат Саидризо оққа кўчирди